...
МЕНЮ
ONLINE TV

2016 йил дунё аҳолисининг сони 1,1 фоизга ошди


14:41, 02.12.2016 Олам
 2 122

40 йилдан сўнг сайёрамиз аҳолиси 9 миллиард 300 миллион кишидан ошиб кетади.

Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил сайёрамиз аҳолиси сони, тахминан, 7 млрд 433 мингни ташкил қилмоқда.  Ушбу маълумот БМТ аҳолишунослик фондининг йиллик ҳисоботида келтирилган.
 
Фонднинг йиллик ҳисоботида таъкидланишича, дунё аҳолисининг сони бир йилда 1,1 фоизга оратган. Яни ўсиш 80,8 миллионни ташкил қилади.
 
БМТ таҳлилчиларининг сўзларига қараганда, яна 40 йилдан сўнг сайёрамиз аҳолиси 9 миллиард 300 миллион кишидан ошиб кетади. Асримиз охирига бориб эса ахоли сони 10 миллиард кишидан ортиб кетиши мумкин. Бироқ туғулиш кўпайгудек бўлса, бу рақам 15 миллиард кишига етиш эҳтимоли бор.
 
Аҳоли сонинг ошиб бориши билан озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ҳам ортиши ҳеч кимга сир эмас. Инсониятни боқиш учун 2050 йилга бориб озиқ-овқат маҳсулотларини ҳозиргига қараганда 80 фоиз кўп ишлаб чиқаришни тақозо этади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Дунё аҳолиси БМТ аҳолишунослик фонди Аҳоли ўсиши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!