...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова энди эътиборини читгарликка қаратди


14:22, 03.12.2017 Жамият
 13 046

Ислом Каримов Фондининг илк кўргазма лойиҳаси – ипакчилик санъатига бағишланган “Авлодларни боғловчи ришта” номли кўргазма 2017 йил июнь ойида тақдим этилган эди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси  Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали янги лойиҳага қўл урилганини хабар қилди. 

“Эътиборингизга Ислом Каримов номидаги Фонднинг унутилиб бораётган ўзбек читгарлиги санъатига бағишланган “Йўқотилган жаннатни излаб...” номли навбатдаги кўргазма лойиҳасини тақдим этишдан хурсандман”, деб гап бошлайди Каримова. 



Лола Каримовага кўра читгарлик мактаби бир асрдан кўпроқ тарихга эга бўлиб, ХIХ аср – ХХ аср бошларида Тошкент, Бухоро, Хива, Марғилон ва Наманган шаҳарларида ривож топган эди. Афсуски, бугунги кунда ушбу ҳунармандчилик тури йўқолиб кетиш арафасида турибди.





Маълум қилинишича кўргазма 30 ноябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида иш бошлаган. Унда ўзбек читгарлиги санъатига мансуб мумтоз ва замонавий услубдаги матолар, шунингдек ёғоч қолипларнинг турли наъмуналари ҳавола этилган.

“Читгарлик – амалий безак санъатининг қадимий турларидан бири бўлиб, ёғоч қолиплар ёрдамида матога гул босиш жараёнидан иборат.





XIX асрнинг охири – ХХ асрнинг бошларида Тошкент, Бухоро, Хива, Марғилон ва Наманган шаҳарларида читгарлик санъати оммалашган. Ўзининг бежиримлиги, қўлланишда қулайлиги ва арзонлиги туфайли бундай матолар халқ орасида кенг тарқалган эди. Читгар-усталар матони яратиш жараёни мураккаб бўлишига қарамай, ушбу санъатда юқори натижаларга эришдилар.  
Халқ ҳунармандчилигининг мазкур тури ХХ асрнинг ўрталарига келиб деярли йўқолиб кетди ва 1970 йилларнинг охири – 1980 йилларнинг бошида вақтинча қайта тикланди. 

Афсуски, 2000-йилларнинг бошига келиб читгарлик санъати деярли йўқолиб бораётган санъат турларидан саналиб, Бухоро, Тошкент ва Марғилон шаҳарларида қисман сақланиб қолган. Марғилонда ушбу ҳунармандчилик тури Раҳимжон Мирзааҳмедов, Тошкентда – Абдуҳошим Рахимов ва Юра Пак, Самарқандда – Володя Ахатбеков, Бухорода – Хабиба Маликоваларнинг сайъ-ҳаракатлари туфайли давом этиб келмоқда”, деб ёзади Лола Каримова-Тилляева. 



Ислом Каримов Фондининг илк кўргазма лойиҳаси – ипакчилик санъатига бағишланган “Авлодларни боғловчи ришта” номли кўргазма 2017 йил июнь ойида тақдим этилган эди. 

Лола Каримова-Тилляеванинг фаолиятида халқ амалий санъатининг йўқолиб бораётган турларини тиклаш, ҳунармандлар фаолиятини Ўзбекистон ва хорижда тарғиб қилиш биринчи бор кўзга ташланаётгани йўқ. У бундан бир неча ой аввал икат услубидаги матоларнинг тўқилиши ва усталарнинг меҳнатига бағишланган китоб чоп этилишига ҳам бош-қош бўлганди.



Теглар:Лола Каримова Ислом Каримов Фонди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар