...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШлик тадбиркорлар Россияни тарк этмайди


14:17, 03.12.2017 Жамият
 2 177

Америкалик ишбилармонлар доираси Россиядан ўз бизнесларини олиб чиқиб кетмасликларини билдиришган.

Аввалроқ, АҚШ Молия вазирлиги Россияга нисбатан иқтисодий санкциялар эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу қўлланилган санкциялар ортидан АҚШ ҳамда Россия тадбиркорлари ўз бизнесларидан хавотирланишгани сир эмас.
 
Ҳаттоки, АҚШлик тадбиркорларнинг Россияда амалга ошираётган фаолиятлари тугатилиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди.
 
Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антоновнниг хабар беришича, америкалик ишбилармонларнинг Россияни тарк этиш ниятлари йўқ. ТАСС ахборот агентлигининг Антоновдан иқтибос келтиришича, “Америкалик ишбилармон доира вакиллари Россиядан ўз бизнесларини олиб чиқиб кетиш ниятлари йўқ ва улар бу қарорда якдил эканини билдиришди”.
 
Дипломатнинг фикрига кўра, ишбилармонларни ташвишга солаётган нарса, Вашингтон томонидан қандай қарорлар қабул қилинишини олдиндан билиб бўлмасликдир. 
Обил Сафаров

Теглар:АҚШ Россия Ишбилармонлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар