Гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Қўчқоров мазкур гиёҳвандлик моддасини фукаро Шуҳрат Суфитдиновдан сотиб олгани аниқланиб, Суфитдиновнинг яшаш манзилида ўтказилган тинтув жараёнида 702 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси хамда 5.150.000 сўм миқдоридаги нақд пуллар далилий ашё сифатида олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда ўтказилган брифингда хабар берилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 273-моддаси 5-қисми, яъни тақиқланган экинларни етиштириш хамда гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Қўчқоров ва Суфитдиновга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.