...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда бомба ҳақида ёлғон хабар берган аёлнинг шахси аниқланди


17:41, 18.05.2017 Жамият
 9 093

Безорилик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Жорий йилнинг 13 май куни соат 10 ларда, ўзини “Шодмонова Шаҳрина Алишер қизи” деб таништирган шахс Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг “102” рақамига қўнғироқ қилиб, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган “Мегапланет” гипермаркетининг 3-қаватида 2 нафар ҳижоб ўраган аёллар, ушбу бинода бомба борлиги ҳақида гаплашаётганликларини эшитиб қолгани ҳақида хабар берган.
 
Мазкур хабар асосида Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ва бошка махсус хизматларнинг ходимлари “Мегапланет” гипермаркетига зудлик билан етиб бориб, ўрнатилган тартибда фуқароларни бинодан эвакуация қилиб, махсус воситалар билан текширилганида бинода портловчи моддалар йўқлиги аниқланган.
 
Бундан ташкари, 2017 йилнинг 14 май куни соат 11 ларда, ўзини “Шодмонова Шаҳрина Алишер қизи” деб таништирган шахс такроран Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг “102” рақамига қўнғироқ қилиб, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган “Макро-Самарқанд дарвоза” гипермаркетининг 3-қаватида 2 нафар ҳижоб ўраган аёллар ушбу бинода бомба борлиги ҳақида гаплашаётганликларини эшитиб қолгани ҳақида хабар берган.
 
Хабар асосида Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ва бошка махсус хизматлар ходимлари “Макро-Самарқанд дарвоза” гипермаркетига зудлик билан етиб бориб, ўрнатилган тартибда фуқароларни бинодан эвакуация қилиб, махсус воситалар билан текширилганида бинода портловчи моддалар йўқлиги аниқланган.
 
Олиб борилган тергов-тезкор чора-тадбирлар натижасида мазкур жиноятни муқаддам ўғрилик жиноятини содир этгани учун судланган Ақмарал Исабекова экани аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
 
Фуқаро Исабекованинг ғайриқонуний ҳаракатлари натижасида давлат ва жамият манфаатларига жами бўлиб 40 млн. сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.
 
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан, яъни безорилик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Бомба Тошкент Ёлғон хабар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар