...
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду футболдан кетса, боксчи бўладими?


09:20, 05.10.2017 Спорт
 2 084

Португалиялик ҳужумчи собиқ жамоадоши Рио Фердинанднинг “10 йилдан сўнг Роналду нима билан шуғулланади?” қабилидаги саволига жавоб берди.

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини якунласа, ҳазилона тарзда боксчи бўлишини айтиб ўтди.
 
Бу ҳақда Роналду “Манчестер Юнайтед”даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанднинг “10 йилдан сўнг нима билан шуғулланасан” қабилидаги саволига шундай жавоб берган.
 
“10 йил? Бу вақт жуда кўп. Худди сен каби боксчи бўлишим мумкин”, дея кулиб жавоб берди Роналду.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 38 ёшли Рио Фердинанд профессионал боксчи сифатида фаолиятини бошлаганди.
 
Шунингдек, Криштиану Роналду агар футболда совринлар юта олмаса, қандай аҳволга тушиб қолишини ҳам айтиб ўтди.
 
“Шахсий ёки жамоавий бўлишидан қатъий назар, футболда асосийси — соврин ютиш. Футболчилар йилда 10–11 ой ишлашади.
 
Агар шу вақт давомида бирорта соврин юта олмасанг, табиийки, ўзингни кучсиз инсон каби ҳис қилишинг мумкин. Натижада ўзинга бўлган ишонч камаяди.
 
Менга титуллар эгаси бўлиш ёқади. Чунки айнан шуларни қўлга киритиш учун ўз устимда жуда кўп меҳнат қиламан”, дейди Роналду.
 
Маълумот учун, Криштиану Роналду 15 йиллик фаолияти давомида турли хил клублар (“Спортинг”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал”) таркибида 22 совринга эга чиққан.
 
Шунингдек, Роналду машҳур видеоблоггер Суфиан Тузан блогида кун қаҳрамонига айлангани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Бокс Рио Фердинанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!