Тўлаганов Козим Носирович – Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси расмий ҳукумат порталида хабар қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Козим Тўлагановни Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан Давлат назорати бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинлаган эди.
Маълумот учун, Козим Тўлаганов 1997-2001 йилларда Тошкент шаҳар ҳокими, кейинроқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ва 2005 йилгача Тошкент вилояти ҳокими лавозимларида фаолият юритган.