...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алексей Навальний судда Алишер Усмоновга енгилди


09:14, 01.06.2017 Олам
 4 190

Москванинг Лублинский туман суди Алексей Навальнийнинг коррупцияга қарши суриштирувлар акс этган ролигини ўчириши лозимлиги ҳақида қарор чиқарди.

Шу йилнинг апрель ойи бошида жаҳоннинг энг бадавлат кишиларидан ҳисобланган Алишер Усмонов коррупцияда айблагани учун россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийни судга бергани ҳақида хабар берган эдик. Москва суди Алишер Усмоновнинг ҳурмат-эътиборини ҳимоя қилиш борасида қилган даъвосини қониқтирди.
 
Москванинг Лублинский тумани суди Алексей Навальнийнинг коррупцияга қарши суриштирувлар акс этган ролигини ўчириши лозимлиги ҳақида қарор чиқарди. Суд ҳайъати видеороликни 10 кун ичида ўчириш лозимлигини қайд этди. Бу ҳақда “Ведомости” нашри хабар тарқатди.
 
Алексей Навальний суд мажлисидан чиққанидан сўнг, журналистларга интервью берар экан, роликни ўчириш ниятида эмаслигини билдирган. Шунингдек, у суд қароридан норози эканини билдириб, бу масалани қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқчи.
Дурдона Расулова 

Теглар:Алишер Усмонов Алексей Навальний 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!