Ҳалокат Наманган вилоятининг Косонсой туманида содир бўлган.
Косонсой туманида яшаган, Раҳим (исмлар ўзгартирилган) ҳеч қандай ҳужжатларсиз Lacetti русумли автомашинани миниб кўчага чиққан.
У автомобилни Боғишамол-2 маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва қаршисидан келаётган Акмал бошқарувидаги Nexia автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада Акмал бошқарувидаги машина йўл четида тўхтаб турган, Азиз бошқарувидаги яна бир Nexia’га бориб урилган.
Мазкур юз берган ходисада Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси Ҳайдар, Nexia автомашинаси ҳайдовчиси Акмал ва унинг 2 нафар йўловчилари олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, Акмал бошқарувидаги Nexia’даги 3 нафар йўловчи, Азиз бошқарувидаги йўл четида турган Nexia автомашинаси салонидаги 1 нафар йўловчи ҳамда Lacetti’нинг 1 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.