...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекконцерт” директори санаткорларни нархларини туширишга чақирди


17:04, 02.06.2018 Жамият
 16 057

Бу орада Сардор Раҳимхон санъатдан кетаётгани, нархни ошириш эса тўйга бормасликнинг бир йўли экани қулоғимизга чалинди. Одилжон Абдуқаҳҳоров йиғилишда ушбу масалага ҳам тўхталди.

Сўнгги вақтларда санъаткорларнинг тўйлардаги хизмат нархлари, айниқса, “бирров”чиларнинг қатъий белгиланган ставкалари кўплаб эътирозларни келтириб чиқариб, халқ норозлигига сабаб бўлаётган эди.
 
Куни кеча “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида бўлиб ўтган “Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзуида маънавият соатида ДМ директори Одилжон Абдуқаҳҳоров ушбу масалага эътибор қаратиб, санъаткорларни нархларни туширишга чақирди.
 
“Тушунамиз, харажатларинг кўп, телевидениенинг нархи қиммат. Биз ҳам қўл қовуштириб ўтирганимиз йўқ. ТВнинг нархини туширишга ҳаракат қиляпмиз, сизларга клипларингизни бепул намойиш этиш учун имтиёзлар беряпмиз. Мана, Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхоновага икки телеканалдан имтиёз олиб бердик. Бу бошқа хонандаларга ҳам жорий қилинади. Шунга яраша сизлар ҳам нархларингни туширинглар”.

Йиғилишда устоз санъаткор Азим Муллахонов ҳам сўз олди. Яқиндагина ўзи билан юз берган ҳолатни айтиб берди. У бир неча хонандага қўнғироқ қилиб, қўшнисининг уйида тўй бўлаётганини айтган. Нархларини лоақал 100 АҚШ долларига тушириб беришларини илтимос қилган. Лекин хонандалар савдолашишдан бош тортган.

Йиғилишда ушбу масала алоҳида кўриб чиқилаётгани айтиларкан, Одилжон Абдуқаҳҳоров санъаткорлар ишсиз, пулсиз қолмасин, деб тўйлар тўғрисидаги қарорга кечаю кундуз ишлаб таклиф киритилганини маълум қилди.
Суратлар муаллифи Шуҳрат Усмонов

Теглар:Одилжон Абдуқаҳҳоров Ўзбекконцерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар