...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда одамлар давоси йўқ вирусдан ҳалок бўлмоқда


16:51, 02.06.2018 Олам
 5 701

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, бу вирусга қарши вакцина мавжуд эмас.

Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида 17 нафар одам Нипах вирусидан вафот этди. Бу ҳақда “Hindustan Times” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, охирги уч одам Керала штати  Кожикоде шаҳридаги шифохонада вафот этган.
 
Нипах вируси илк бор 1999 йил Малайзияда қайд этилган бўлиб, одам ва жониворлар учун хавфли ҳисобланади. “Pteropodidae” оиласига мансуб кўршапалаклар вируснинг тарқатувчилари ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, бу вирусга қарши вакцина мавжуд эмас.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳиндистон Нипах 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!