...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР зарурат туғилса водород бомбасини ишга туширишини маълум қилди


21:33, 10.12.2015 Олам
 4 719

Шимолий Корея энди водород бомбасига эга. Бу ҳақда давлат раҳбари Ким Чен Ин айтиб ўтди.

Корея Халқ Демократик Республикаси раҳбари Ким Чен Ин унинг давлати нафақат атом бомбаси,  балки водород бомбасига ҳам эга эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Россия телеканаллари хабар бермоқда. Ким Чен Ин бундай вайронкор қуролни “давлатининг суверенитетини ва халқининг қадр-қимматини ҳимоя қилиш” керак бўлганда ишлатишини таъкидлаб ўтган. Шунингдек, у Шимолий Кореянинг ўз ҳарбий салоҳиятини оширишда давом этишини ҳам айтиб ўтди.

Бундан бир неча ой олдин Шимолий Кореянинг Йонбенда жойлашган ядровий объектида ўзига хос “иссиқхоналар” барпо этилгани ҳақида маълумот тарқалган эди. Хабар қилинишича, у ерда ядровий изотоплар ажратиб олиш ва тритий ишлаб чиқиш билан шуғулланишмоқда. Бу жараёнларни амалга оширмай туриб, термоядерли қуролларни яратишнинг иложи йўқ. КХДР ўз тарихида уч марта ядро синовини ўтказиб кўрган. Лекин водород бомбаси мавжудлиги борасида аниқ бир далиллар мавжуд эмас.

Шимолий Корея раҳбарининг бундай баёнотини қуйидагича изоҳлаш мумкин: Корея мавзусининг унутилиши, бизнинг назаримизда, Ким Чен Инга ёқмаган бўлиши мумкин. Мазкур давлат ҳар доим жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида бўлиб келган. Яқин Шарқадаги воқеалар ва Россия-Туркия алоқалари КХДРга бўлган эътиборнинг пасайиб кетишига олиб келди.
Адиз Аҳмедов

Теглар:КХДР Ким Чен Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!