...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Луиза Расулованинг А-321 қурбонлари хотирасига аталган видеосини қоралашди


17:15, 10.12.2015 Шоу-бизнес
 14 180

Терактлар ва бундай ҳалокатларда қурбон бўлаётган одамлар ўрнида бегоналар эмас, ўзимизнинг яқинларимиз бўлганда ҳам шундай йўл тутармидик?

Жорий йилнинг 31 окятбрида Мисрдан Санк-Петербург томон парвозга отланган А-321 лайнерининг Синайда ҳалокатга учраши бутун дуёни эсанкиратиб қўйди. Инсон тақдири билан боғлиқ бўлган навбатдаги хунрезлик оқибатида 224 киши ҳалок бўлди. Кўплаб минтақаларда, дини, миллати ва ирқидан қатъий назар минглаб кўнгиллилар иштирокида А-321 ҳалокати қурбонларини хотирлаш маросимлари ўтказилди. Россия телевидениясида сиёсий ўйинлар ва ақидапараст, ғаразли мақсадларнинг қурбонига айланган 224 кишининг хотирасига бағишлаб эфирга узатилган “Ради жизни” телемарафони ҳам томошабинларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ эди.


Ўзбекистонлик актриса Луиза Расулова ҳам А-321 ҳалокати қурбонлари, хусусан шу лайнердаги 10 ойлик гўдак Дарина Громова хотирасига бағишлаб шеър ўқиб, уни #РадиЖизни хэштеги остида инстаграмдаги шахсий саҳифасига жойлаштирди. Луизанинг бу ҳаракатини маъқуллаётганлар ва унга шерик бўлиб, ижтимоий тармоқлар орқали қурбонлар хотирасига ҳурмат кўрсатаётганлар сони ортиб боряпти. Шунингдек, самолёт қулаши натижасида ҳалок бўлганлар ўзбек миллатига мансуб эмаслиги, дини бошқалигини айтиб, Луизани қоралаётганлар ҳам талайгина. Биз мазкур видеонинг тўлиқ шаклини актрисадан олиш мақсадида унга қўнғироқ қилдик.


Луиза Расулова, актриса:
—А-321 лайнерида ҳалокатга учраган 10 ойлик чақалоқ Дарина Громова ва унинг онасини танир эдим. У билан бир-икки марта интернет орқали суҳбатлашган эдик. ТВ орқали лайнер ҳалокатга учрашидан аввал аэропортда суратга тушган қизалоқнинг расмини кўриб, бу қиз Дарина эканини дарров пайқадим.
Инстаграмга жойлаган видео тасвирларимга келсак, бу хўжакўрсинга ёки ўзимни уларга ҳамдарддек кўрсатиш учун қилинган иш эмас. Биз азал-азалдан меҳр-оқибатли, дини, ирқи ва миллати, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ночор одамлардан ёрдамини аямайдиган миллат вакилларимиз. Хўш мен улар хотирасини эъзозлаб, ҳурмат кўрсатсам бунинг нимаси ёмон? Ахир, ҳаммамиз ҳам инсон фарзандимиз-ку. Интернетдаги фойдаланувчилар эса менинг бу ишимни қоралаш билан банд. Терактлар ва юқоридаги каби ҳалокатларда қурбон бўлаётган одамлар ўрнида бегоналар эмас, ўзимизнинг яқинларимиз бўлганда ҳам шундай йўл тутармидик? 1966 йилнинг апрель ойида Тошкентда рўй берган зилзила кўп талофатларга сабаб бўлган. Қанчадан-қанча одамлар уйсиз, ҳатто кийим-кечаксиз қолишган. Ўша вақтларда дунё аҳли бу вазиятга жим қараб турмаган. Имкони борича ёрдам қўлини чўзишган. Ҳеч ким бизни миллати бошқа, дини бошқа деб четга суриб қўймаган. Наҳот, биз инсон бўла туриб, бир гўдакни хотирлай олмасак?

Эътиборингизга Луиза Расулованинг интернетга жойлаган видеосини тўлиқ ҳолда ҳавола этамиз.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Луиза Расулова А-321 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Aziza
08:45 09.01.2016

Judayam ta'sirli yigidan ozimmi tohtatomadm


Husnida
00:47 13.12.2015

Zorrr gap yooo aybi yoo insonda yurak bolsa achinadi qoil Luiza



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!