...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия ва Нидерландиянинг марҳумларга муносабати ижтимоий тармоқларда кун мавзусига айланди


15:43, 14.11.2015 Олам
 5 260

А-321 қурбонлари олиб келинган тобутлар эса Россия аэропортида бир неча юк машинасига (!) устма-уст қилиб жойланди.

Боинг 777 рейс MH–17 и A321 рейс 9268 . Европа и раша

Posted by Имперские КУЧКИ on 7 ноября 2015 г.
   
   Инсон – яратганнинг энг буюк мавжудоти. Унинг қадри, қиймати тенгсиз. Бугун дунёда ҳукм сураётган нотинчлик, талофатлар, қирғинбарот урушлар минглаб, миллионлаб бегуноҳ одамлар, кўзида ёш қалқиб турган болалар ҳаётига зомин бўлаётгани ачинарли ҳол. Туркия, Украина, Сурия қўйингки дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги нотинчлик, Париждаги теракт ёки А-321 лайнерининг қулаши билан боғлиқ муаммолар ҳали-бери ечим топмаса керак. Бироқ, қурбонлар сони дақиқа сайин ортяпти. Дунёнинг қайсидир чеккасида рўй берган портлаш-у отишмага кўникиб улгурмасимиздан, ортидан янгиси келиб чиқяпти. Ўртада давлат ёки ҳукумат, улар ортида турган ташқи кучлар эмас, яна ўша бегуноҳнинг омонат жони сарсон.

     2014 йилнинг 17 июлида Малайзиянинг Амстердамдан Куала-Лумпурга парвозга отланган Boing-777 самолёти Украинанинг Донецк вилояти шарқида қулаб тушди. Бунинг оқибатида, самолёт бортидаги 283 та йўловчи ва 15 нафар экипаж аъзолари оламдан кўз юмди.
   Жорий йилнинг 31 октябрида Мисрдан Санк-Петербургга учаётган Россиянинг А-321 йўловчи самолёти эса Синай водийсида ҳалокатга учраб, 217 та йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзолари қурбон бўлди.    Юқоридаги икки талофат қурбонларини ўз юртига қайтариш вақти тасвирланган видеолар эса ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўляпти. Видеода Нидерландия ҳукумати Донецкда қулаган самолётдаги нидерландиялик ҳалокат қурбонларини олий даражада кутиб олиб, уларга эҳтиром кўрсатгани, марҳумларнинг ҳар бирига алоҳида машина ажратиб, улар хотирасини улуғлагани тасвирланган. Шунингдек, мазкур видео роликда А-321 қурбонлари олиб келинган тобутлар Россия аэропортида бир неча юк машинасига устма-уст қилиб жойлангани ҳам тасвирланган. Марҳумларга “ҳурмат” белгиси сифатида юк машиналарини бир неча милиция машинаси манзилгача қўриқлаб борди. Россия ҳукуматининг А-321 қурбонлари оила аъзоларига ҳамдарлик билдиргани қаердаю марҳумларга кўрсатган “эҳтироми” қаерда? Наҳот, инсон ҳаёти шунчалар арзон? Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида юқоридаги каби эътирозли изоҳлар ҳам йўқ эмас.

   Бугун тинч, осойишта юртда яшаётганимиз, ҳар қайси ислоҳотнинг замирида инсон манфаати ётганига шукур айтиш фурсати етди чоғи. Хулосани ўзингизга қўйиб берамиз.
 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Россия Нидерландия А-321 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!