...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Эрдўғондан кечирим сўради...ми?


12:09, 10.12.2015 Олам
 3 780

Путин октябрда Россия ҳарбий кемаларининг икки марта Туркия ҳаво кенгликларига кирганлиги учун Эрдўғонга ўзининг расмий узрномасини билдирди.

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғондан расмий узр сўраганини маълум қилди. Бу ҳақда www.lenta.ru хабар бермоқда.

Лавровнинг айтишига қараганда, Россиянинг ҳарбий кемалари Су-24 ҳалокатидан олдин октябрда икки марта Туркия ҳаво кенгликларига кирган экан. Айнан шу икки ҳолат бўйича Путин Эрдўғондан кечирим сўраётганини таъкидлади.

Су-24 ҳалокати юзасидан икки давлатнинг позицияси ҳали ҳам ўзгаргани йўқ. “Туркиянинг бундай ҳаракатини бошқача изоҳлашнинг иложи йўқ – бу бевосита аксилтеррор ҳаракатларига тўсқинлик қилиш, Россияни Сурия ҳаво кенгликларида ҳаракатланишига чек қўйиш, ҳатто Вена келишувлари бўйича амалга оширилиши кутилаётган сиёсий жараёнларни барбод қилиш”, – деб таъкидлади Сергей Лавров.

Эслатиб ўтиш жоизки, Вена келишувлари Сурияда иложи борича тезроқ ярашув аҳдига келишни назарда тутади. Бу ўринда, Суриядаги турли террористик ташкилотларнинг мавжудлиги ҳисобга олинганлиги йўқ. Келишувлар бўйича, 2016 йил 1 январдан бошлаб, Сурия муаммосини ҳал қилиш бўйича сиёсий жараёнлар бошланиши керак.  Жараёнлар яқин келажакда Сурияда янги президентлик сайловларини ўтказишни ўз ичига олган. Кўпчилик ғарб давлатлари сайловларга Башар Асадни ҳукуматдан четлатишга бўлган имконият сифатида қарашмоқда.  Бироқ Вена келишувларида Асаднинг сайловларда қатнашишини чеклаш ҳақида ҳеч қандай шартлар мавжуд эмас.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Путин Эрдўғон кечирим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Aktam
13:17 10.12.2015

Assalomualaykum. Saytingizda berilayotgan ma'lumotlar batafsilligi va hamma uchun qiziqarli bo'lganligi bilan bizda to'laqonli qoniqish hosil qilmoqda. Shu va shu kabi axborotlarni yetkazib berayotganingiz uchun katta rahmat. Biz sizni tanladik. www.hadya.uz ma'muri Aktam Gadayev



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!