...
МЕНЮ
ONLINE TV

Келишув: Ўзбекистон фуқаролари Туркияда иш билан таъминланади


09:09, 13.03.2018 Жамият
 6 831

Агентлик ва компания ўртасида мазкур масала юзасидан келишув имзоланган.

Кеча, 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги биносида Агентлик ва Туркиянинг “Тayga grоup” компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Туркия Республикасида иш билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида Келишув имзоланди. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар қилди.
 
Келишувни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Р.Ибрагимов ва “Тayga grоup” компаниясининг ваколатли вакили Маҳмуд Ёвуз Қалқон имзоладилар.


 
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Р.Ибрагимовнинг таъкидлашича, Агентлик шу пайтгача ташкилий ишга ёллаш соҳасида Россия, Корея, Япония ва Польша билан ҳамкорлик қилар эди. Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, Германия, Қозоғистон ва Уммон султонлиги билан музокаралар олиб борилмоқда. Бугун Туркия билан ҳам ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик бошланди.
 
Маълумот ўрнида, “Tayga grоup” 2006 йилдан буён Туркиянинг Анталия, Истанбул, Измир, Муғла, Денгизли ва Ғозиантеп шаҳарларида меҳмонхона бизнеси соҳасида фаолият юритиб келади. Шунингдек, мазкур компания хорижликларга ишлаш учун рухсатнома ва вақтинча турар-жойни расмийлаштиришда кўмаклашиш ҳамда хориждан келган талабаларга малака ошириш билан боғлиқ масалаларда ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.
 
“Тayga grоup” компанияси вакили Маҳмуд Ёвуз Қалқон маълумотига кўра, Туркиядаги меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига катта эҳтиёж бор.
 
Компания билан ҳамкорлик қилувчи иш берувчилар рус ва инглиз тилларини биладиган ходимларни талаб қилишади.
 
Сайёҳлик соҳаси мавсумий бўлганлиги учун ходимлар билан бир йилгача бўлган муддатга меҳнат шартномаси имзоланади.
 
Яқин кунлар ичида Туркияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни истайдиган фуқароларни танлаб олиш жараёни бошланади.
Икром Раҳмон

Теглар:Туркия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар