...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёевнинг Мурожаатномаси Қирғизистонда китоб ҳолида нашр этилди


21:34, 12.03.2018 Жамият
 2 640

“Мурожаатноманинг асосий қисмларини диққат билан ўрганиб, мен Қирғизистон ва Ўзбекистонда ривожланиш учун бир йўл мавжуд деган хулосага келдим. Шавкат Мирзиёевнинг кўпчилик таклифлари Қирғизистон учун ҳам жуда долзарб. Китобни ўқиш жуда ҳам қизиқ”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига йўллаган Мурожаатномасининг тўлиқ матни қирғиз тилида китоб шаклида чоп этилди. Бишкек шаҳрида ушбу китоб тақдимоти бўлиб ўтди. 

Китоб тақдимоти 2018 йил 6 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган “Қирғизистон-Ўзбекистон ҳамкорлиги ривожланнишининг янги уфқлар” мавзусидаги илмий-амалий анжуман доирасида бўлиб ўтди. 



Ўзбекистон Элчихонаси маълумотига кўра,  анжуман ишида Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Динара Кемелова бошчилигидаги ТИВ вакиллари,  Қирғизистон Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчилари,  ТИВ Дипломатик академияси,  Стратегик тадқиқотлар миллий институти,  “Манас” Қирғиз-Турк университети,  Қирғизистон Миллий университети,  Қирғизистон давлат университети,  Қирғизистон халқаро университети раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этган. 



Конференция якунларини муҳокама қилиш чоғида Дипломатик академиянинг “Халқаро муносабатлар ва ҳуқуқ” кафедраси профессори,  Элчи Ирина Оролбаева таъкидлаганидек,  Ўзбекистон Президенти мурожаатномасининг матни қирғиз тилида чоп этилиши Қирғизистон жамоатчилигига қўшни мамлакатнинг муҳим сиёсий ҳужжатини ўз она тилида ўрганиш имконини беради. 

“Мурожаатноманинг асосий қисмларини диққат билан ўрганиб,  мен Қирғизистон ва Ўзбекистонда ривожланиш учун бир йўл мавжуд деган хулосага келдим. Шавкат Мирзиёевнинг кўпчилик таклифлари Қирғизистон учун ҳам жуда долзарб.  Китобни ўқиш жуда ҳам қизиқ”. 

Эслатиб ўтасиз, аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига йўллаган Мурожаатномаси қўлланма сифатида нашр этилиб, БМТ йиғилишида ташкилот номидан тарқатилган эди.

Теглар:Мурожаатнома 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар