Республика ҳудудида содир бўлаётган ёнғинларнинг аксарият қисми очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиқмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг Республика аҳолиси ҳамда ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларига
мурожаатномаси эълон қилинди.
Мурожаатномада 2018 йилнинг 18-19 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари, шунингдек март-апрель ойларида барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ўтказилиши таъкидланган.
Қайд этилишича, Республика ҳудудида содир бўлаётган ёнғинларнинг аксарият қисми очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиқаётганлиги сабабли ҳудудларни тозалаш мақсадида хазонлар ва чиқиндиларни ёқиб юбормаслик сўралган.
Фирдавс БЕК