...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Истиқлол” санъат саройида жиноятчи ушланди


11:33, 15.03.2018 Жамият
 15 280

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.

Фарғона шаҳридан Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройига концерт томоша қилиш учун келган Илҳом Жабборовга санат саройига кириш насиб этмади. Бу шахс ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан кишанланган ҳолда ИИБга олиб кетилди.
 
Илҳом Жабборов томошабинларни текшириб ўтказиш пунктида назоратдан ўтказилганда, унинг ёнидан кўп миқдордаги “Марихуана” ва “Гашиш” гиёҳвандлик моддалари чиққан.  Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.


 
“Судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ўзининг истеъмоли учун сотиб олган гиёҳвандлик воситаларини ёнида олиб юрганини тан олди”, дейди Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди судьяси Сарвар Орипов.
 
И.Жабборовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчига Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланди ва 1 йил синов муддати белгиланди.

Теглар:Жиноят Истиқлол санъат саройи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар