...
МЕНЮ
ONLINE TV

Келгуси ҳафта ўзбекистонликлар Тожикистон халқини яна бир бор лол қолдиради


17:26, 01.03.2018 Жамият
 7 003

Тадбир Душанбе шаҳрида 7-9 март кунлари ўтказилади.

Тожикистон пойтахтида “Мade in Uzbekistan” номли Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг 64 та йирик компанияси иштирок этади. Бу ҳақда “ASIA-Plus” агентлиги хабар тарқатди.
 
Тожикистон савдо-саноат палатаси бўлим бошлиғи Дилшод Мирсаидов кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат, қурилиш, транспорт, коммуникация, қишлоқ хўжалик техникалари намойиш этилишини маълум қилди.

Aziz Rametov tavsiya etadi!
 
Унинг таъкидлашича, кўргазманинг алоҳида павильонида ўзбекистонлик ҳунармандлар маҳсулотлари тақдим этилади.
 
Дилшод Мирсаидов Душанбеда ўтказиладиган мазкур кўргазманинг қачон ўтказилиши ҳозирча номаълум эканини айтган.
 
Лекин аввалроқ, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси “Мade in Uzbekistan” кўргазма-савдоси ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари форуми Душанбе шаҳрида 7-9 март кунлари ўтказилишини маълум қилганди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Ўзбекистон Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар