...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ким иқтисодий ўсишда кучли: Ҳиндистон ёки Хитой?


17:06, 01.03.2018 Олам
 3 717

Бугунги кунда Ҳиндистон ва Хитойнинг иқтисодий қудрати жуда юқори баҳоланмоқда.

Ўтган йилнинг сўнгги чораги бўйича Ҳиндистон иқтисодиёти жадал ривожланишда 7,2 фоизга кўтарилгани ҳолда Хитойнинг 6,5 фоизлик кўрсатгичидан ўзиб кетган.
 
Статистикага кўра, иқтисодий тараққиётнинг ривожланиши ва аҳоли турмуш даражасининг кўтарилиши нуқтайи назаридан Ҳиндистон анча тезкор илдамламоқда.



Хусусан, 2017 йилнинг биринчи ярмида мамлакатдаги нарҳ-наво ҳам жиддий суратларда пасайиб борганлиги қайд этилди.
 
Бу 2016 йилнинг ноябрида мамлакат Бош вазири Нарендра Моди томонидан амалга оширилган валюта сиёсати натижасида муомаладаги икки турдаги банкноталарнинг бекор қилингани билан боғлиқ.
 
Ўшанда мамлакатдаги кўнгина корҳона ва фирмалар фаолиятида кескин пасайиш ва ҳалокатли банкротлик ҳолатлари кузатилди. Кўпгина корҳоналар мазкур реформа натижасида борбод бўлиш даражасига келиб қолди.
 
Аммо кўп ўтмасдан аҳвол бирданига ўнгланди ва молиявий-иқтисодиётда ҳаёт қайта жонланди. Энди мамлакатда ишлаб турган корҳоналар фаолиятида тўхтамасдан ўсиш кузатила бошланди.
 
Халқаро Валюта Жамғармаси жорий йилги молиявий кўрсатгичлар бўйича ҳам Ҳиндистон Хитойдан камида 7,4 фоизга ўзиб кетишини тахмин қилмоқда.
 
Бунинг сабабларидан бири сифатида Ҳиндистондаги 100 миллиондан ортиқ кичик фирмаларнинг мувафаққиятли ишлаб тургани келтирилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Нарендра Моди Швейцариянинг Давос шаҳридаги Халқаро Иқтисодий Форумда глобаллашув жараёнида иқтисодий кўрсаткичларнинг аҳамияти ҳақида маъруза қилганини маълум қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Ҳиндистон Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!