...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кашандалик иллатидан қутулмоқчимисиз?


12:14, 26.03.2016 Жамият
 5 869

Организмдан никотинни чиқариб ташлашга ёрдам берувчи ўнта восита...

Тамаки таркибида турли хил кимёвий моддалар мавжуд. Улардан бири никотиндир. Никотин одамни ўзига тез тобе қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам кўплаб кашандалар тамаки чекишда воз кечишлари жуда мушкул. Никотин асаб ва мушак ҳужайраларининг одатдаги фаолиятига халал беради. Никотин юрак уруши, қон босимини ошириб, инсульт келиб чиқиш хавфини келтириб чиқариши мумкин.
 
Кашандаликнинг салбий оқибатлари ҳақида қанчалик кўп гапирилмасин,  одамлар чекишда давом этмоқда.  Қуйида одам организмидан никотинни ҳайдаб чиқарадиган бир қатор мева-сабзавотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Брокколи



Брокколи таркибида B5, C ва B витаминлари бўлиб,  улар танангиздаги бир неча муҳим жараёнлар учун маъсулдир.  Кундалик овқат таркибига брокколи қўшиб истеъмол қилсангиз, у сизнинг ўпкангизни токсинлардан ҳимоя қилади. Брокколи таркибида ўпка ҳужайраларини ҳар хил зарарлардан ҳимоя қилувчи NRF2 гени мавжуд.
 
2. Апельсин



Апельсин кучли цитрус мева ҳисобланади.  Никотин танадаги C витамини миқдорини камайтириб юборади. Апелсин эса унинг ўрнини тўлдиради. Апельсин стресснинг олдини олиши мумкин.
 
3. Исмалоқ



Исмалоқ таркибида фолий кислотаси ёки витамин B9 бўлиб, у организмдан никотин моддасини ҳайдаб чиқариш хусусиятига эга. Никотин нормал уйқу фаолиятини бузади. Кашандалар тез-тез уйқусизликдан азият чекадилар. Фолий кислотаси ақлий ва ҳиссий фаолиятнинг ўнгланишига ёрдам беради.
 
4. Занжабил



Занжабил кашандалик ва никотин келтириб чиқарган симптомлардан халос этади. Тўлиқ натижага эришиш учун хом занжабил истеъмол қилиш керак. У ортиқча вазн ва қон таркибида никотин келтириб чиқарган токсинлардан қутулишингизга ёрдам беради. Организмингиздан никотинни чиқариб ташлаш учун занжабил энг яхши восита.
 
5. Клюква



Клюква таркибидаги кислота қондаги никотинни тезроқ чиқариб ташлашга кўмаклашади. Никотин қон таркибида шакар миқдорини кўпайтиради. Клюква истеъмол қилсангиз, чекишни тезроқ ташашингизга ёрдам беради.
 
6. Лимон



Лимон никотинга қарши курашиш учун энг қудратли воситалардан биридир. Агар тамаки чексангиз, унинг таъсири танангизда уч кунгача сақланиб қолади. Лимон таркибидаги C витамини никотинни тасирини бартараф этади.
 
7. Сабзи



Сабзида А, C ва K витаминлари мавжуд.  Мазкур витаминлар никотин таъсирида зарарланган асаб ҳужайралари, қон айланиши ва мия фаолиятини яхшилайди. Сабзи одам иммунитетини яхшилайди.
 
8. Анор



Чекиш юрак уриши, қон босими ва қонда кислород миқдорини камайишига тасир этади. Доимий равишда анор истеъмол қилсангиз, қонингизда қизил қон таначалари кўпаяди
 
9. Буғдой уруғ тугунчаси



Кашандалик қон томирларини торайтиради.  Буғдой уруғ тугунчаси таркибида E витамини бўлиб, қон айланишини яхшилайди. Бундан ташқари, буғдой уруғ тугунчаси кексайганда ҳар хил юрак касалликлари келиб чиқишининг олдини олади.
 
10. Карам



Карам крестгулли сабзавот бўлиб, қанчалик кўп истеъмол қилинса, шунчалик саратон касалигига чалиниш эҳтимоли камаяди. Карам танадаги никотин моддасидан қутулишга ёрдам беради.

Теглар:Чекиш Никотин Кашандалик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар