Мазкур мусобақада дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан 700 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Словениянинг Ласко шаҳрида каратэ бўйича “Slovenia Open” халқаро турнири ўтказилди.
Гап шундаки, ушбу нуфузли турнирда Ўзбеистон терма жамоасининг беш нафар аъзоси шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, олтин медалларни қўлга киритишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Садриддин Сайматов (-67кг), Достонбек Отаболаев (-75кг), Абдулазиз Отабоев (-84кг), аёллар ўртасидаги турнирда эса Баҳринисо Бабаева (-50кг) ҳамда Барно Мирзаева (-61кг)лар олтин медаль соҳибига айландилар.
Маълумот учун, мазкур мусобақада дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан 700 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал ўзбекистонлик таэквандочилар Голландия бўлиб ўтган мусобақада 3 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритгани ҳақида айтиб ўтгандик.

Акмалхон Эшонхонов