...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқ таълими тизимида 146 нафар раҳбар жазоланди


18:37, 12.03.2018 Жамият
 6 835

Энг кўп жазо чоралари Қашқадарё, Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги раҳбарларга нисбатан қўлланилган.

9 март куни Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун барча даражалардаги раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш, умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ва ўқитувчиларининг иш вақти меъёрларини қайта кўриб чиқиш асосида ортиқча ҳисоботларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, билимлар беллашуви ҳамда таълим сифати мониторинги жараёнларини ўтказишга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
 
Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.


 
Вазирликка шу кунга қадар жами 399 та ҳужжат, шундан Ўзбекистон Республикасининг 2 та қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 41 та фармони, 125 та қарори, 13 та фармойиши ҳамда Ҳукуматнинг 218 та қарорлари ва фармойишлари келиб тушган бўлиб, ҳужжатлар ижроси бўйича вазирликнинг тегишли ҳужжатлари қабул қилинган ва ижрога йўналтирилган.
 
Ушбу ҳужжатлар ижроси бўйича вазирлик томонидан 53 та мақсадли ва комплекс ўрганишлар амалга оширилган. Ўрганиш натижалари 35 та мажлисда муҳокама қилинди. Йиғилишларда тизимдаги 146 нафар раҳбарга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, уларнинг 18 нафари лавозимидан озод этилган, 109 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 19 нафарига нисбатан ойлик иш ҳақига нисбатан жарима жазоси қўлланилган.
 
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда энг кўп интизомий жазо чоралари Қашқадарё, Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги раҳбарларга нисбатан  қўлланилган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Халқ таълими жазо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар