...
МЕНЮ
ONLINE TV

Канада бош вазири Наврўз билан қутлади


09:10, 22.03.2017 Жамият
 1 950

Жастин Трюдо: Наврўзни нишонлаётган барчага Янги йил муборак бўлсин.

Канада бош вазири Жастин Трюдо Наврўз айёмини нишонлаётган барчани мазкур байрам билан муборакбод этди. Сиёсатчи рафиқаси София Трюдо ва ўзининг номидан барчага табрик йўллаган:
 
“Наврўз баҳор фасли кириб келишидан дарак беради, форс тақвими бўйича Янги йилнинг кириб келишидир. Бу байрам барча оилани ва дўстларни бир дастурхон атрофига тўплайди, улар бир-бирларига совғалар улашадилар. Байрам, албатта, мусиқасиз ўтмайди.
 
Бу йил Канада ўзининг 150 йиллигини нишонламоқда. Биз мамлакатимизда гўзал ҳаёт кечираётган барча миллатларнинг қадриятлари, байрамлари, урф-одатларини рўёбга чиқаришлари учун барча шароитларни яратиб беришга тайёрмиз. Канада ана шундай бетакрор анъаналарни нишонловчи жамиятлар туфайли кучлироқдир.
 
Наврўзни нишонлаётган барчага Янги йил муборак бўлсин”.
 
Шу ўринда қўшимча маълумот, Ўзбекистон ва Канада ўртасидаги дипломатик алоқалар 1992 йилда ўрнатилган.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифалари орқали халқимизни Наврўз умумхалқ байрами билан муборакбод этгани ҳақида хабар берган эдик.  
 
Дурдона Расулова 

Теглар:Канада Наврўз Жастин Трюдо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар