...
МЕНЮ
ONLINE TV

Камералар орқали аниқланган қоидабузарликлар сони бу ҳафта ошди


15:41, 13.04.2017 Жамият
 3 996

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ҳафталик брифинг бўлиб ўтди.

7-13 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан 7.969 та қоидабузарлик аниқланган.
 
Бу ҳақда бугун, 13 апрель куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
 
Ҳафта давомида чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 8.559 та қоидабузарлик аниқланиб, тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Аниқланган қоидабузарликларнинг 4217 таси сфетофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, 4342 таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш қоидабузарликларидир.
 
Эслатиб ўтамиз, май ойидан бошлаб ҳайдовчилар чорраҳаларда аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали билишлари мумкин.

Теглар:Кузатув камералари Чорраҳа Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар