Бир кунда 4 нафар ҳайдовчининг маст ҳолда транспорт воситасини бошқаргани аниқланди.
Шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан жами 1601 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Шулардан 371 таси қўпол турдаги қоидабузарлик бўлиб, 4 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳисобланади.
Шунингдек, худди шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1452 та ҳуқуқбузарлик қайд этилгани аниқланди.
Шулардан 865 таси светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 587 таси эса белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш қоида бузарликларига киради.