Текширув натижасида Р.А. ёнида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келинаётгани аниқланган.
Текширув натижасида автомобиль эгаси Р.А. ёнида оғирлиги 1,54 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келинаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.