...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззаҳда ЙТҲ: Омон қолганлар йўқ!


21:07, 13.04.2018 Жамият
 10 273

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотгандан сўнг, машина йўл четига чиқиб кетиб ағдарилган.

Бугун, 13 апрель куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида икки ёш йигит ЙТҲ юз берганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, шу куни соат 00:10 ларда, Эгизбулоқ қишлоғида яшаган 25 ёшли К.Ҳасанов Lacetti автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Натижада машина йўл четига чиқиб кетиб ағдарилган.
 
У машинани “Янгиқишлоқ-Банд даҳаси” 4К-236 автомобиль йўлининг 1-кмда ҳайдаб кетаётган эди.
 
Бунинг оқибатида ҳайдовчи К.Ҳасанов ва унинг ҳамқишлоғи 25 ёшли А.Очиловлар жиддий жароҳат олиб, воқеа жойида оламдан ўтган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ҳам икки киши ЙТҲ содир бўлгандан сўнг вафот этганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жиззах ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар