...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент айтди: Янгиерда янги завод қурилади


20:45, 13.04.2018 Жамият
 3 855

Завод фойдаланишга топширилгач 850 та янги иш ўрни яратилади.

Янгиер шаҳрида минерал ўғит ишлаб чиқарадиган йирик завод қуриш режалалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокидаги йиғилишда маълум қилди.
 
Янгиер шаҳрида 2019-2023 йилларда йилига 300 минг тонна аммиак ва 360 минг тонна карбамид минерал ўғитини ишлаб чиқариш заводини қуриш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
 
Бунинг учун хорижий инвестициялар жалб этиш, Жанубий Корея, Германия, Япония, Хитой каби давлатларнинг замонавий технологияларини олиб келиш мўлжалланган. Завод фойдаланишга топширилгач 850 та янги иш ўрни яратилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар