...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди


10:55, 10.05.2018 Жамият
 11 811

Nexia йўл марказида турган МAN юк автомашинасининг тиркамасига урилиб кетган.

8 май, сешанба куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида нохуш воқеа содир бўлди.
 
Маълум қилинишича, шу куни Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшайдиган А.Ш. Nexia русумли автомашинасини М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 953-кмда ҳайдаб кетаётиб ухлаб қолади. Оқибатда, йўлнинг марказида тўхтаб турган, Тошкент вилоятида яшовчи Ш.Б. бошқарувидаги МAN юк автомашинасининг тиркамасига урилиб кетади.
 
Натижада Nexia автомашинаси ҳайдовчиси А.Ш. ва унинг йўловчиси Э.Х. жароҳат олиб воқеа жойида, қолган икки йўловчи шифохонага олиб келинганда, вафот этади. Шунингдек, яна бир йўловчи  Р.О. эса шифохонага ётқизилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жиззах ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар