...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона” бешта гол урди, Рамос эса “Реал” ва “Севилья” қаҳрамонига айланди


10:31, 10.05.2018 Спорт
 3 347

Каталонияликлар яна ғалаба қозонишда давом этмоқда, “Реал” эса зўрға шармандали мағлубиятдан қутулиб қолди.

Кеча тунда Испания чемпионатининг қолдирилган 34-туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди. Уч кун олдин “Ноу Камп”да “Реал” билан ўйнаган “Барселона” яна уй стадионида меҳмон кутиб олди. “Вильярреал” “Барселона”ни енгиш учун Каталонияга келган эди, аммо...
 
Коутиньо, Паулиньо, Дембеле (дубль), Мессининг голлари каталонияликларга йирик ҳисобда ғалабани тақдим этди ва шу тариқа, “Барселона” ушбу мавсумдаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.
 
Испания чемпионати, 34-тур.
“Барселона” – “Вильярреал” 5:1.
Голлар: Коутиньо (11), Паулиньо (16), Месси (45),  Дембеле (87, 90) – Сансоне (54).
 
“Барселона”: Силлессен, Пике (Мина, 80), Динь, Нелсон Семеду, Вермален, Иньеста (Суарес, 61), Бускетс (Ракитич, 65), Коутиньо, Паулиньо, Дембеле, Месси.
 
“Вильярреал”: Асенхо, Альваро Гонсалес, Коста, Марио Гаспар, Руис, Родри Эрнандес, Тригерос (Хави Фуэго, 57), Форнальс, Кастильехо, Черышев (Сансоне, 46), Бакка (Унал, 70).
 
Огоҳлантиришлар: Руис (44), Хави Фуэго (72), Марио Гаспар (82).
 
Шунингдек, бугун Каталония сафаридан бир очко билан қайтган “Реал” ҳам майдонга тушди ва “Севилья” жамоаси билан ўйинда шармандаликдан зўрға қутулиб қолди. Майдон эгалари 84-дақиқага қадар учта гол уриб бўлишган эди, аммо “қироллик клуби” захирадан Себальос ўрнига Майоральни ташлади.
 
У эса дарҳол “Реал” фойдасига гол урди, кейин Рамос қўшимча дақиқаларда белгиланган иккинчи пенальтини амалга оширди. “Реал” сардори 58-дақиқада илк пенальти зарбасини кўкга совурганди. Устига-устак Рамос 84-дақиқада ўзига гол ҳам уриб қўйди. Шу ҳаракатлари билан Серхио Рамос ушбу ўйинда ҳар икки жамоа қаҳрамонига айланди десак, адашмаган бўламиз.
 
“Севилья” – “Реал Мадрид” 3:2.
Голлар: Бен-Йеддер (26), Лайюн (45), Рамос (84, автогол) –Майораль (87), Рамос (90+5, пенальти).
 
“Севилья”: Сория, Лангле, Пареха, Эскудеро, Меркадо, Нзонзи, Писарро, Васкес (Меса, 79), Лайюн, Муриэль (Сандро Рамирес, 62), Бен-Йеддер (Каррису, 81).
 
“Реал Мадрид”: Касилья, Вальехо, Тео, Начо, Рамос, Себальос (Майораль, 70), Каземиро (Льоренте, 87), Васкес, Ковачич, Асенсио, Бензема.
 
Огоҳлантиришлар: Меркадо (42), Писарро (69), Рамос (83), Эскудеро (90).
 
Амалга оширилмаган пенальти: Рамос (58).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!