Nexia қарама-қарши йўналишда келаётган фуқаро бошқа Nexia билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Маълумотга кўра, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 30 июнь куни Пахтакор туманида яшовчи Д.У. Nexia автомашинасини туман ҳудудидан ўтувчи “Жиззах-Пахтакор-Гагарин” автомобиль йўлининг 30-кмда ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда келаётган фуқаро Н.П. бошқарувидаги Nexia билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Натижада Д.У. бошқарувидаги автомашинанинг икки нафар йўловчилари ва ҳайдовчи Н.П. жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Н.П. вафот этган. ЙТҲ бўйича суриштирув ишлари олиб бормоқда.