Ушбу ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.
Аниқроғи, ўзбекистонлик ҳакамлар назоратчиси Фарҳод Аблуллаев шу кунга қадар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган Португалия – Марокаш беллашувида ишлади.
Фарҳод Аблуллаев эндиликда 1/8 финалдан ўрин олган Колумбия – Англия учрашувига ҳакамлар назоратчиси сифатида тайинланди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ўйин эртага, 3 июль куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади. Колумбия – Англия учрашувини америкалик Марк Гейгер бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.