...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда иккита Nexia’нинг тўқнашуви натижасида бир киши ҳалок бўлди


10:13, 02.07.2018 Жамият
 2 992

Nexia қарама-қарши йўналишда келаётган фуқаро бошқа Nexia билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

30 июнь куни Жиззахда бир кишининг ўлими билан якунланган фожиали ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берган.
 
Маълумотга кўра, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 30 июнь куни Пахтакор туманида яшовчи Д.У. Nexia автомашинасини туман ҳудудидан ўтувчи “Жиззах-Пахтакор-Гагарин” автомобиль йўлининг 30-кмда ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда келаётган фуқаро Н.П. бошқарувидаги Nexia билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. 
 
Натижада Д.У. бошқарувидаги автомашинанинг икки нафар йўловчилари ва ҳайдовчи Н.П. жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Н.П. вафот этган. ЙТҲ бўйича суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Nexia ЙТҲ Жиззах 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар