...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда 8 киши тириклай ёниб кетди


12:13, 05.04.2018 Жамият
 10 759

ЙТҲ оқибатида ҳар иккала автомобиль бутунлай ёниб кетган.

Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган  4R-35 “Жиззах – Дўстлик” йўлининг 49-километрида иккита Nexia русумли автомобиль тўқнашиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиққан.
 
Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ҳодиса 4 апрель куни соат 12:40 да содир бўлган.
 
Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи 1990 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Nexia “Жиззах – Дўстлик” йўналиши бўйлаб  ҳаракатланиб бораётганда қарама-қарши йўналишдан келаётган арнасойлик 26 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль билан юзма-юз тўқнашиб кетган.
 
Оқибатда ёнғин келиб чиққан. ЙТҲ оқибатида ҳар иккала автомобилда бўлган барча – жами саккиз киши ҳалок бўлган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Жиззах ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар