

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тадбир давомида, Жиззах тумани ҳудудида яшовчи Ж.Сагатовнинг (мақоладаги исм-шариф ўзгартирилган) яшаш хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у ерда ҳеч қандай ҳужжатларсиз МР-3 ва МР-4 форматдаги ҳар хил телесериал, бадиий ва жангари фильмлар, клип, концерт ҳамда қўшиқларни қўлбола усулда DVD ва CD дискларга ёзиб, сотиш учун тайёрлаб қўйгани маълум бўлди.
Тезкор тадбир давомида хонадондан жами 3135 дона контрафакт DVD ва CD дисклар ҳамда уларни кўпайтириш учун ишлатилган компьютер жамланмалари ва ҳар хил рангли бўёқлар ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2017 йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан аниқланган 29 та ҳолатда салкам 42 млн. сўмлик товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.