...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик спортчи иккинчи марта жаҳон чемпиони бўлди


10:38, 17.07.2017 Спорт
 2 750

Ҳусниддин Норбеков иккинчи маротаба жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди.

15 июль куни Лондондаги енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида диск отиш тури бўйича иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Ҳусниддин Норбеков 54.73 натижаси билан олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, иккинчи маротаба жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олипия қўмитаси хабар берди.
 
Бундан олдин 2015 йил Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган пара-енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ҳам Ҳусниддин Норбеков 53.81 натижаси билан жаҳон чемпиони бўлганди.
 
Эндиликда Норбеков 23 июль куни ядро улоқтириш бўйича иштирок этади.
 
Маълумот учун, мазкур чемпионат 10 кун давом этади ва 1056 спортчи 213 та медалли ўрин учун куч синашадилар. Шулар орасида ўзбекистонлик спортчилардан 7 нафари ядро улоқтириш, найза отиш, югуриш, узунликка сакраш мусобақаларида иштирок этадилар.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ҳусниддин Норбеков Лондон енгил атлетика диск отиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!