Бу терма жамоа делегацияси учун 9-олтин, умумий ҳисобда эса 13-медаль бўлди.
Мусобақа ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли ўтмоқда.
Бугун, 8 октябрь куни ядро улоқтириш баҳслари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ҳусниддин Норбеков 16,35 метр натижа қайд этди. Бу натижа билан у нафақат мусобақа ғолиблигини қўлга киритди, балки жаҳон рекордини ҳам ўрнатди.
Норбековнинг медали Ўзбекистон спорт делегацияси учун Параосиё ўйинларидаги 13-медаль бўлди. Уларнинг 9 таси олтин, 3 таси кумуш ва 1 таси бронза медалларидир.