Унинг дисквалификация муддати 2018 йилнинг 25 январида тугайди.
2016 йил март ойининг бошларида Шарапова фавқулодда матбуот анжумани чақириб, Australian Open’даги допинг-пробаси ижобий чиққани, яъни унинг қонида тақиқланган мельдоний моддаси аниқланганини тан олганди. Эндиликда 2016 йилги Олимпиада ўйинларида Мария Шарапованинг ўрнини Екатерина Макарова эгаллайди. Шарапова ҳужжатларга кўра, 2016 йилнинг 26 январидан дисквалификация қилинган ва 2 йиллик муддат 2018 йилнинг 25 январида ўз ниҳоясига етади.
Шу йилнинг 18-19 май кунлари бўлиб ўтган суд эшитув кунларида ITF мустақил трибунали икки томонлама юридик далилларни кўриб чиқди. Унга кўра, Шарапованинг Австралия Очиқ чемпионатида олган рейтинг баллари олиб ташаланади. Ушбу ўйин финалида Мария Шарапова устидан ¼ ҳисобида америкалик Серене Уильямс ғалаба қозонганди. Маълумотларга кўра, ушбу ўйин билан боғлиқ барча натижалар бекор қилинади. Теннисчилар олган мукофотларини қайтаришлари лозим бўлади. ITF қоидаларига кўра, Шарапованинг ушбу қарор устидан шикоят қилиш учун 21 кун вақти бор.