...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: ҳалокатли сув тошқини, Шарапова Роналдуни ортда қолдирди


09:44, 18.07.2017 Олам
 3 922

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду рўйхатда 11-ўринда қайд этилган.

1. Афғонистон Республикасининг Қобул провинциясида сув тошқини туфайли 17 киши ҳаётдан кўз юмди. Хабарларга қараганда, кўплаб кишилар иқтисодий зарар кўрган. Табиий офат уларнинг уйларини вайрон ҳолга келтирган. Уларга молиявий ёрдан кўрсатилган.
 
2. АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла президенти Николас Мадуро 30 июль куни асосчилар йиғилишини ўтказса, Венесуэлага қарши жиддий иқтисодий чоралар кўрилишини маълум қилди. Дональд Трампнинг айтишича, намойиш ўтказаётган Венесуэла аҳли демократия, озодлик ва қонун устуворлиги учун курашмоқда. “Уларнинг бундай ҳаракатлари диктатор бўлишни истаётган раҳбар томонидан рад этилмоқда”, дейди Трамп. АҚШ давлат департаменти 30 июль куни Венесуэла Миллий ассамблеясини тўплашни бекор қилишга чақирмоқда.
 
3. Россиялик теннисчи Мария Шарапова “Sports Illustrated” журналининг энг дидли спортчилари рўйхатига киритилди. Теннисчи рейтингнинг 10-қаторидан жой олган. Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду рўйхатда 11-ўринда қайд этилган. Энг дидли спортчи номи америкалик баскетболчи Рассел Уэстбрукка насиб этди. Кейинги ўринни америкалик футболчи Виктор Круз эгаллаган бўлса, учликни машҳур теннисчи Серена Уильямс банд этди.
 
4. “Камолот” спорт клубида теннис бўйича 12-14 ёшли ўғил-қизлар ўртасидаги Осиё очиқ турнири якунланди. Унда вакилларимиз билан бирга Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан 80 нафар спортчи қатнашди. Мусобақанинг яккалик баҳсларида истеъдодли теннисчилар Лутфинисо Аҳмедова ва Самандар Абдумаликов барча тенгдошларини енгиб, шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилди. Кейинги ўринлар ёш теннисчилар Анна Хайкис, Дарья Корнилова, Максим Шин ва Аббос Содиқовга насиб этди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Афғонистон АҚШ Венесуэла Мария Шарапова Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!