...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда автобус симёғоч билан тўқнашди. 15 киши жароҳатланган


10:24, 09.06.2016 Технология
 5 088

ЙТҲга гувоҳлик қилганларнинг маълумот беришларига қараганда, автобус ҳайдовчисининг ҳаракат вақтида қон босими кўтарилган. Шу сабаб у бошқарувни йўқотган бўлиши мумкин.

Бугун, 9 июнь тонгида Тошкентда автобус йўл четидаги симёғоч билан тўқнашди. Натижада 15 киши жароҳат олган. Жабрланганларга зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
 
Хабарда айталишича, йўл-транспорт ҳодисаси 53-автобус иштирокида содир бўлган. Катта тезликда келаётган автобус йўл четидаги симёғочга келиб урилиши натижасида бетон симёғоч автобусни олд томонидан то ярмигача ёриб кирган. ЙТҲга гувоҳлик қилганларнинг маълумот беришларига қараганда, автобус ҳайдовчисининг ҳаракат вақтида қон босими кўтарилган. Шу сабаб у бошқарувни йўқотган бўлиши мумкин.
 
Ижтимоий тармоқнинг аксарият фойдаланувчилари, автобуслар билан боғлиқ бундай ЙТҲлар биринчи бор учрамаётганини, жамоат транспортлари ҳайдовчиларида ҳайдовчилик маданияти йўқлиги, автоуловни бошқариш жараёнида телефонда гаплашишлари, пул санаб кетишлари, бошқалар билан ҳангома қилишлари, хуллас, фикрларини бир ерга жамламай рул бошқаришларини танқид қилишмоқда.
 
“Ҳозир автобус ҳайдовчилари таксилардан ҳам ўтиб кетишган. Гап шундаки, бир автобус ҳайдовчиси иккинчи ҳайдовчи билан пойга ўйнайди. Одамларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб тўсатдан тормоз олади. Автобус бирдан тўхтаганда ёши катта одамлар оғирлигини кўтара олмай бир неча бор жароҳат олганларини ўз кўзим билан кўрганман”, дейди тармоқ фойдаланувчиларидан бири.
 
ЙТҲ юз берган ҳудудга зудлик билан ЙПХ ходимлари ва тез ёрдам етиб келган. ЙТҲда қурбон бўлганлар ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган. 

Теглар:ЙТҲ Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!