...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мария Шарапова Аёллар теннис ассоциацияси рейтингидан олиб ташланди


16:09, 24.10.2016 Спорт
 5 167

Ўтган ҳафтада Шарапова WTA рейтингида 93-ўринни эгаллаганди.

WTA бу ҳафтада эълон қилган дунёнинг кучли теннисчи аёллари рейтинги рўйхатида Мария Шарапованинг исмини киритмади. Бу ҳақда АИФ ёзмоқда.
 
Ўтган ҳафтада аёллар теннис ассосациясининг ушбу рейтингида Мария Шарапова 93-ўринда турганди. Аммо жорий хафтада у рўйхатда йўқ. Бунга унинг 2016 йилнинг январь ойида допинг-текширувларидан сўнг теннисдан четлаштирилгани сабаб бўлгани аниқ.
 
Ўшанда Мария Милдронат дори-воситасини шифокорнинг буйруғига биноан 10 йил давомида ичганини, бироқ у бу дорининг спорт соҳасида тақиқланганидан хабари йўқлигини айтганди.
 
Лозанна шаҳридаги Спорт арбитраж суди (CAS) теннисчининг сўзларидан сўнг, дисквалификация муддатини қисқартирди. 4 октябрь куни WADA – Жаҳон допингга қарши кураш ташкилотли CAS’нинг Мария Шарапова борасидаги қарорини расман тан олди. Айни вақтда ОАВга берган интервьюларида Шарапова теннис кордига чиқиш учун кун санаётганини айтмоқда. Кордга эса Шарапова фақат 2017 йилда чиқа олади. 
Умида Якубова

Теглар:Мария Шарапова Теннис Допинг Рейтинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!