Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Мария Шарапова допинг текшируви туфайли 15 ойга дисквалификация қилинган эди.
Германиянинг Штутгарт шаҳрида анъанавий ўтказиладиган “Премьера” турнирининг уч карра чемпиони Мария Шараповага дисквалификация муддати тугамагунича мусобақа ҳудудига келиши тақиқланган эди. The Times’нинг хабар беришича айни дамда Шарапова шаҳар ёнидаги “24 минг Зилленбух” клубида баҳсларга тайёргарлик кўрмоқда.
Бундан ташқари, WTA ҳамда турнир ташкилотчиларининг ушбу муддат давомида теннисчига машғулот зали ва яшаш жойи топишда ёрдам бериши ман қилинган.
Қайд этиш жоиз, “Катта дубулға” турнири 5 карра чемпиони 30 ёшли Мария ва унинг жамоаси АҚШдан Германияга жума куни учиб келган.