...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззах вилояти ҳокимига яна янги ўринбосар тайинланди


10:44, 28.06.2017 Жамият
 3 786

У шу вақтгача Зомин тумани ҳокими ўринбосари лавозимини эгаллаб турган эди.

Аввалроқ Жиззах вилояти ҳокимига иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ҳамда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича янги ўринбосарлар танйинлангани хақида хабар берган эдик.
 
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 27 июнь кунги навбатдан ташқари сессиясида Алишер Абдуғаниев Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
 
Алишер Абдуғаниев 1971 йилда Жиззах вилоятининг Зомин туманида таваллуд топган. Шу вақтгача у Зомин тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб турган эди.
 
Жорий йилнинг 25 апрелида Акрам Раҳмонқуловнинг Жиззах шаҳар ҳокими этиб тайинланганидан сўнг ушбу лавозим вакант бўлиб келаётган эди. 
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Жиззах вилояти Алишер Абдуғаниев Акрам Раҳмонқулов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар