...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда яна ер кўчкиси содир бўлди


10:31, 28.06.2017 Олам
 2 155

2500 дан ортиқ киши қутқарув операцияларида қатнашаётган бир вақтда мазкур ҳудудда яна бир ер кўчкиси кузатилди.

Аввал хабар берганимиздек, 24 июнь куни Хитойнинг жануби-ғарбидаги Сичуань вилоятида ер кўчкиси юз бериб, сўнгги маълумотларга кўра, 93 киши изсиз йўқолган. 10 кишининг эса жасади топилган эди.  
 
2500 дан ортиқ киши қутқарув операцияларида қатнашаётган бир вақтда мазкур ҳудудда яна бир ер кўчкиси содир бўлди.
 
Сичуань вилоятининг Моасянь уезди яқинида юз берган ер кўчкисидан сўнг хавфли жойлардан одамлар эвакуация қилинган. Ҳодиса ҳақида бошқа маълумотлар ҳозирча йўқ.
 
Ер кўчкиси яна такрорланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилгандан кейин Хитой ҳукумати қутқарувчилар ва журналистларга у ерни зудлик билан тарк этишни буюрган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Сичуань провинциясидаги кўчки натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мактуб йўллаган эди.
Сумбула

Теглар:Хитой ер кўчкиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!