Рустам Қурбонов Олимпия шон-шуҳрати музейи директори лавозимига 2009 йилда тайинланган эди.
24 февраль куни Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига раис тайинланди. Олимпия шон-шуҳрати музейи директори Рустам Жавдотович Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига раис этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Рустам Қурбонов ўзининг меҳнат фаолияти давомида бир қатор раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича биринчи ўринбосари, Бектемир тумани ҳокими, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, “Ўзбектуризм” компанияси раиси, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири лавозимларида фаолият юритган.
Рустам Қурбонов Олимпия шон-шуҳрати музейи директори лавозимига 2009 йилда тайинланган эди.