“Истиқлол” ва “Туркистон” санъат саройлари Тошкент шаҳар ҳокимияти ихтиёридан Маданият вазирлиги тасарруфига ўтказилди.
Фармонга мувофиқ маданий-оммавий тадбирларни юқори даражада ўтказишни кенгайтириш мақсадида “Истиқлол” ва “Туркистон” санъат саройлари Тошкент шаҳар ҳокимияти ихтиёридан Маданият вазирлиги тасарруфига ўтказилди, уларнинг ўз даромадлари билан қопланмайдиган қисмидаги харажатларини молиялаштириш учун республика бюджетидан маблағ ажратилиши белгиланди.
Қолаверса, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро аппарати, спорт йўналиши бўйича 256 спорт мактаби ва спорт йўналишидаги мактаб-интернатлари Халқ таълими вазирлиги ихтиёридан янги ташкил этилган Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилди.