Номи ўзгарган вазирликнинг собиқ раҳбари Рустам Қурбонов ўрнини ЎФА вице-президентига бўшатиб берди.
Хабарда айтилишича, 2017 йилнинг февралидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Қурбонов ўрнига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти собиқ ректори, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Шоакрам Исроилов Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида шу кунга қадар Миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Ойбек Қосимов фаолият олиб боради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган Искандар Жўраев Миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти лавозимига тайинланди.