...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Кейн тўпурарлик қобилияти эвазига Англияга ғалабани олиб берди


01:07, 19.06.2018 Жамият
 1 813

Жаҳон чемпионатининг 5-куни.

Жаҳон чемпионатининг 5-куни. Тунис терма жамоаси Англия билан баҳс олиб борди. Қизиқарли ва рақобатга бой бўлган англияликлар Кейннинг дубли эвазига муҳим бўлган уч очкони қўлга киритди.
 
Харри Кейн дастлаб ўзи 11-дақиқада ҳисобни очди, 35-дақиқада Тунис терма жамоаси пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлиб, имкониятидан аниқ фойдаланди.
 
Шундан сўнг, ўйинда ҳужумлар сони ортди. Бугунги ўйинда фаворит ҳисобланган, Англия барибир ўз мақсадига етишди. 90-дақиқада Кейн ажойиб голи билан ўз жамоасига муҳим бўлган ғалабани тақдим этди.
 
ЖЧ-2018. “G” гуруҳи.
Тунис – Англия 1:2.
“Волгоград-Арена” стадиони.
Голлар: 0:1 – 11 Кейн, 1:1 – 35, пенальти Сасси, 1:2 – 90 Кейн.
 
Тунис – Ассен (Бен-Мустафа, 15), Бен-Юссеф, Маалуль, Бронн, Мерья, Слити (Бен-Амор, 74), Скири, Хазри (Хелифа, 85), Сасси, Бадри, Бен-Юссеф.
 
Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Алли (Лофтус-Чик, 80), Лингард (Дайер, 90), Стерлинг (Рэшфорд, 68), Хендерсон, Триппьер, Кейн.
 
Огоҳлантиришлар: Уокер (33).







Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тунис Англия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар